Жаҳон | 10:17 / 12.04.2019
4670
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяху партияси Исроил парламентида 36 ўринни эгаллади

Фото: Thomas Coex/AFP/Getty Images

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги «Ликуд» партияси овозларнинг 100 фоизи ҳисобланганидан кейин парламентда 36 ўринни олиши ойдинлашди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Нетаньяху партиясининг асосий рақиби - «Кахоль-Лаван» марказий блоки 35та мандатга эга бўлди.

Таъкидланишича, ультра диний партиялар - ШАС ва «Яхадут ха-Тора» мос равишда саккизта ҳамда еттита ўринни қўлга киритди.

Шу билан бирга, «Авода» сўл партияси 120 ўринли Исроил парламентида 5 ўринни эгаллади.

Бундан олдин, Нетаньяху партияси Исроилдаги сайловларда етакчилик қилаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид