Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муроджон Аҳмадалиев мексикалик боксчига қарши рингга чиқади
Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанги қачон бўлиб ўтишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Унга кўра, спортчимиз 19 апрель куни мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга чиқади. Бўлажак қарама-қаршилик АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон шу пайтгача 28 бор жанг олиб борган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут) ва 5 бор мағлубият аламини татиб кўрган. Муроджон Аҳмадалиев эса 5 бор рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида зафар қучган.
Қайд этилишича, жанг Тошкент вақти билан 20 апрель куни тонг пайти бошланади.
Бундан олдин, Фазлиддин Ғоибназаров Шоҳжаҳон Эргашевга мағлуб бўлган боксчи билан жанг қилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:25 / 04.05.2025
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025