Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленскийнинг рейтинги Порошенконикидан 47 фоиз кўпроқни ташкил қилмоқда
Украина президенти лавозимига номзод Владимир Зеленский президент сайловларининг ҳал қилувчи 2-босқичи арафасида ўз рақиби – амалдаги президент Пётр Порошенкони қўллаб-қувватланиш рейтинги бўйича 47 фоизга ортда қолдирмоқда. Бундан Киев халқаро социология институти томонидан ўтказилган сўровнома натижалари дарак бермоқда.
9-14 апрель кунлари ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Зеленскийни респондентларнинг 72,2 фоизи, Порошенкони 25,4 фоизи қўллаб-қувватлашга тайёр. Респондентлардан 2,4 фоизи эса сайлов участкаларига келиб, сайлов бюллетенларини яроқсиз ҳолга келтиришларини айтишган.
Сўровномада Украинанинг 129 та аҳоли пунктидан 2004 киши иштирок этган. Хатолик 3,3 фоизни ташкил қилади.
Жорий сўровнома натижаларининг бундан бир ҳафта олдин “Рейтинг” ижтимоий гуруҳи ўтказган сўровнома натижалари билан таққосланиши Зеленскийнинг ўтган кунлар ичида рейтинги ошгани, Порошенкони қўллаб-қувватловчилар сони камайганини кўрсатган. Ўша рейтингда респондентларнинг 71 фоизи Зеленскийга, 29 фоизи эса Порошенкога овозини бермоқчилиги маълум бўлганди.
Мавзуга оид
14:52 / 21.05.2025
Зеленский: Россия урушни давом эттириш учун вақтни чўзмоқчи
08:24 / 20.05.2025
Зеленский қуролли кучларни Украина ҳудудларидан олиб чиқиш имкониятини рад этди
22:39 / 18.05.2025
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
22:32 / 18.05.2025