Ўзбекистон | 11:30 / 18.04.2019
5349
1 дақиқада ўқилади

Судда тадбиркорлар ҳимоясини таъминлашга доир йўриқнома ишлаб чиқилди

Фото: Савдо-саноат палатаси

Савдо-саноат палатаси судларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминлашга доир йўриқномани ишлаб чиқди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
 
Ҳужжатда Савдо-саноат палатаси суд идораларида ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминлаш тартиби белгиланган.
 
ССП давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинганда тадбиркорлик субъекти номидан суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш, шунингдек даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация шикоятлари, аризалар, шу жумладан назорат тартибида протест келтириш ҳақида илтимосномалар бериш ҳуқуқига эга («Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси).
 
Бу ҳолда даъво аризалари (аризалар) давлат божини тўламасдан тақдим этилади (Солиқ кодексининг 329, 330 ва 330-1-моддалари).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид