Light | 15:12 / 19.04.2019
63275
2 дақиқада ўқилади

Кимлар банан ейиши мумкин эмас?

Банан – барчага таниш, экзотик мева. У ўзининг ажойиб тотли таъми, кремсимон хусусияти билан ажралиб туради. Унинг меваси кўпинча фойдали десерт тариқасида дастурхонга тортилади. Унинг асосида смузи, торт ва пишириқлар учун қиёмлар тайёрланади.

Фото: Pexels

Банан нафақат таъми, балки фойдали жиҳатлари билан ҳам машҳур. Мева таркибида калий, фосфор ва темир, шунингдек, В гуруҳи витаминлари мавжуд. Бананнинг таркиби ва хусусиятлари шишлар, апатия ва уйқусизликдан азият чекаётганлар учун фойдали.

Бундан ташқари қуйидаги ҳолатларда ҳам банан истеъмол этиш тавсия қилинади:

  • юқори қон босими;
  • астма;
  • юрак қон-томир касалликлари;
  • хотиранинг ёмонлашуви.

Юқорида санаб ўтилган фойдали хусусиятларига қарамай, мева барча учун бирдек фойдали эмас.

Бананни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш (кунига 5 донадан ортиқ) бош оғриғи ва уйқучанлик сабабига айланиши мумкин.

Буйрак фаолияти бузилган кишиларга ҳам тавсия этилмайди. Мева организмдан суюқлик чиқишига ҳисса қўшади.

Тромбофлебитга эга кишилар учун ҳам банан ман этилади. Суюқлик фаол тарзда чиқарилгани учун қон қуюқлашади. Қон қуюлиши юқори бўлган кишилар ушбу мевани кундалик рациондан чиқаришлари лозим.

Ичаклардаги бузилишлар. Банан узоқ вақт давомида ҳазм бўлиш хусусиятига эга. Ҳазм қилишнинг исталган турида мева салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, банан жиғилдон қайнашига олиб келиши мумкин.

Қандли диабет – банан истеъмол қилмаслик учун яна бир сабаб. Мева қондаги глюкоза миқдорини дарҳол оширади.

Мавзуга оид