Спорт | 01:42 / 21.04.2019
2586
1 дақиқада ўқилади

А Серия. "Интер" ўз майдонида "Рома"ни енга олмади

Фото: Twitter/Inter

Италия чемпионати 33-турининг марказий ўйини якунланди. 

"Интер" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. 

Ушбу натижадан сўнг "Интер" очколари сонини 61 тага етказиб олди ва 3-поғонани банд қилиб турибди. 5-ўринни эгаллаб турган "Рома" ҳисобида эса 55 очко мавжуд. 

Интер – Рома 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 14 Эль-Шаарави, 1:1 – 61 Перишич.

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид