Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МЮ» ва «Тоттенҳэм» ортидан «Арсенал» ҳам мағлубиятга учради
«Арсенал» Премьер-лигадаги охирги учта ўйинидан иккитасида мағлубиятга учради. Бугун 35-тур доирасида «Кристал Пэлас»ни қабул қилган «тўпчилар» 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Ҳисоб 17-дақиқада меҳмонлар томонидан очилди: жамоа сардори Лука Миливойевич жаримадан узатиб берган тўпни ҳужумчи Кристиан Бентеке боши билан Лено дарвозасига жойлаб қўйди. Бу гол биринчи таймда ягоналигича қолди.
Майдон эгалари танаффусдан кейин дарҳол ҳисобни тенглаштиришди: жарима майдони ичида Александр Ляказеттдан тўпни қабул қилиб олган Месут Ўзил ўткир бурчак остида дарвозани аниқ нишонга олди. 61- ва 69-дақиқаларда «Кристал Пэлас» аъзолари Уилфрид Заха ҳамда Жеймс МакАртур меҳмонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Уларнинг голларига «тўпчилар» фақат бир марта, 77-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянгнинг голи билан жавоб қайтара олишди. Якуний ҳисоб – 2:3.
«Арсенал» икки ҳафта олдин Лондоннинг бошқа бир клуби «Эвертон»га ютқазган эди. Жамоа охирги уч ўйинда икки марта ютқазган бўлса-да, таъқибчилари «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам очко йўқотаётгани эвазига тўртинчи ўрнини сақлаб турибди. Боз устига, учинчи ўриндаги «Тоттенҳэм» ҳам бу турда «Манчестер Сити»га ютқазгани ҳисобига «шпорлар» ва «бомбардирлар» орасидаги фарқ 1 очколигича қолди.
35-турнинг якунловчи ўйини эртага «Стэмфорд Бриж»да «Челси» ва «Бернли» ўртасида кечади. «Кўклар» бу ўйинда ғалаба қозонишса, бир неча ҳафтадан буён тенг очкога эга бўлиб бораётган ҳамшаҳарлари «Арсенал»дан ҳам, 3-поғонадаги «Тоттенҳэм»дан ҳам ўзиб кетишади.
Англия чемпионати, 35-тур
Арсенал – Кристал Пэлас 2:3 (0:1, 2:2)
Голлар: 0:1 – 17 Бентеке, 1:1 – 47 Озил, 1:2 – 61 Заа, 1:3 – 69 Макартур, 2:3 – 77 Обамеянг.
Арсенал – Лено, Дженкинсон (Мэйтленд-Найлз, 46), Мустафи, Мавропанос (Ивоби, 46), Колашинац, Эль-Ненни (Торрейра, 68), Гендузи, Озил, Косьельни, Обамеянг, Ляказетт.
Кристал Пэлас – Гуаита, Уан-Биссака, Уорд, Дэнн, Келли, Миливоевич, Майер (Таунсенд, 80), Куяте, Макартур, Заа, Бентеке (Айю, 78).
Огоҳлантиришлар: Мавропанос (16), Озил (63), Гендузи (68), Уорд (81), Мустафи (85).

Мавзуга оид
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
02:17 / 08.05.2025
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди
12:27 / 04.05.2025