Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камчилиги бўлган маҳсулотларнинг базаси юритилади
Ҳукумат қарори билан Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Адлия вазирлиги телеграм каналида ёзилишича, мониторинг “Ўзстандарт” агентлиги томонидан камчилиги бўлган маҳсулотларнинг Базасини юритиш йўли билан амалга оширилади.
Хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар божхона, экология, карантин, қурилиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа ваколатли органлар томонидан аниқланади.
Камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар “Ўзстандарт” агентлигига берилади ҳамда Агентлик мазкур маълумотларни Базага киритади.
Агентлик ҳар ҳафта келиб тушган ахборотни умумлаштиради ва камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисидаги ҳисоботни ваколатли органларга, Савдо-саноат палатасига ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига, йирик савдо тармоқларига юборади.
Аниқланган камчиликларни бартараф этган ишлаб чиқарувчи Агентликка маҳсулотни Базадан чиқариш тўғрисида мурожаатнома юборади.
Агентлик ўрганиш натижалари ижобий бўлса, маҳсулотни Базадан чиқаради.
Мавзуга оид
11:44 / 01.05.2025
Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги юритилади
09:51 / 15.04.2025
Иркутскда Ўзбекистон маҳсулотларини тарқатиш мажмуаси қурилиши мумкин
14:12 / 22.02.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?
12:12 / 16.01.2025