Жаҳон | 01:35 / 26.04.2019
7022
1 дақиқада ўқилади

Кариб денгизидаги кема фалокатида 22 киши бедарак йўқолди 

Венесуэланинг Сукре штатидаги Гуирия шаҳридан Тринидад ва Тобагога ноқонуний йўл олган кеманинг фалокатга учраши оқибатида 22 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Сукре полициясида маълум қилинди.

Кема Париа кўрфазидаги Патос ороли яқинида кучли шамолдан кейин ағдарилиб кетган. Полиция маълумотларига кўра, “Эл Джонатан” номли кема Гуириядан 24 киши билан чиқиб кетган. Ҳозирча 2 киши қутқарилгани маълум қилинган.

Қутқарувчилар қолган йўловчиларни қидиришмоқда. Таъкидланишича, кема бортида у дош бера оладигандан кўпроқ юк бўлган бўлиши мумкин.  

Мавзуга оид