Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ сўрови: Шайхонтоҳурда ички йўллар қачон обод бўлади?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига асосан, ҳудудларда депутатлар аҳоли билан юзма-юз учрашувлар ўтказмоқда. Учрашувлар давомида шаҳар ва тумандаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ҳамда маҳаллаларда аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган бир қатор долзарб муаммолар билдирилди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Улуғбек Саматовнинг Шайхонтоҳур туман аҳолиси билан учрашувда ички йўлларнинг ҳолати юзасидан кўплаб эътирозлар келиб тушган.
Тошкент шаҳрининг қоқ марказида жойлашган Шайхонтоҳур туманидаги «Каттабоғ», «Янгиобод», «Зангиота», «Шофайзи», «Маннон Уйғур», «Кўкча кўча», «Каттаҳовуз», «Катта оқтепа» маҳаллаларининг 30га яқин ички йўллари абгор ҳолатдалиги маълум қилинган.
Бундан ташқари, тумандаги 193-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 71, 111-мактабгача таълим муассасалари тротуарлари носозлиги таъкидланган.
Мазкур муаммолар юзасидан маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари томонидан маҳаллий ҳокимият вакилларига ҳар йили бир нечта таклифлар берилганига қарамай бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган муаммолар ўз ечимини топмаган.

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Улуғбек Саматов Шайхонтоҳур туман ҳокими в.в.б Рустам Мавлоновга туманда яшовчи фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан жорий йилда маҳаллалар кесимида юқорида келтирилган йўлларини таъмирланиши ҳамда амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборот бериш юзасидан 24 апрель куни депутатлик сўрови юборди.
Ушбу сўровга атрофлича ва ўз вақтида бериладиган жавобни кутиб қоламиз ва уни ҳам партия расмий сайтида эълон қилинишини маълум қиламиз
Эслатиб ўтиш жоизки, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига асосан, мазкур сўровга 10 кунлик муддат ичида жавоб берилиши лозим», дейилади партия матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
16:30 / 20.04.2025
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди
14:51 / 11.04.2025
Тошкентда қутқарувчилар уй ичида қулфланиб қолган 1 ёшли болага ёрдам кўрсатди
11:04 / 26.06.2024