Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистоннинг Фараҳ вилоятида юз тоннадан ортиқ афюн йўқ қилинди
Афғонистон қуролли кучлари қўшинлари Фараҳ вилоятида ўтказилган операция чоғида 100 тоннадан ортиқ афюнни йўқ қилди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар берди.
"Афғонистон миллий армияси махсус қўшинлари коалиция қўшинлари билан Фараҳ вилоятининг Баква туманида ўтказган ҳамкорликдаги операция давомида 100 минг килограммдан ортиқ афюнни аниқлади ва йўқ қилди", - дея иқтибос келтиради агентлик ўз манбасига таяниб.
Шунингдек қайд этилишича, “Толибон” ҳаракати аъзолари афюнни "тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш, сотиш ва контрабанда" қилишга алоқадор.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистонда 2001 йилдан буён толиблар ва бошқа гуруҳларга қарши операция ўтказмоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025