Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Арсенал» йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, ЕЧЛ йўлланмасидан янада узоқлашди
АПЛ 36-турида Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашаётган «Арсенал» меҳмонда «Лестер»га имкониятни бой берди (0:3). «Тулкилар» сафида Жейми Варди иккита гол урди. Яна бир голга Юри Тилеманс муаллифлик қилди.
«Арсенал» 36-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади. «Тўпчилар» ҳимоячиси Энзли Мейтлнд-Найлз иккинчи сариқ карточкани олиб, биринчи бўлимдаёқ жамоадошларини қийин аҳволда қолдирди.
Бу мағлубият «канонирлар» учун АПЛда қаторасига учинчи мағлубият бўлди, бунгача Эмери шогирдлари «Кристал Пэлас» (2:3) ва «Вулверҳемптон»га (1:3) ютқазишганди.
Эндиликда «Арсенал» 66 очкоси билан 5-ўринда қолди ва тўртликка кириш имкониятларини камайтириб юборди. «Лестер» эса очколари сонини 48тага етказиб, 8-ўринга кўтарилди.
Англия чемпионати
36-тур
Лестер – Арсенал 3:0
Голлар: 1:0 – 59 Тилеманс, 2:0 – 86 Варди, 3:0 – 90 Варди.
Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Магуайр, Эванс, Чилуэлл, Тилеманс, Чоудури (Менди, 79), Мэддисон, Олбрайтон (Грэй, 86), Ндиди (Барнс, 46), Варди.
Арсенал – Лено, Колашинац, Папастатопулос, Мустафи, Мхитарян (Гендузи, 73), Мэйтленд-Найлз, Ивоби (Косьельни, 46), Торрейра, Чака, Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 79).
Огоҳлантиришлар: Мэйтленд-Найлз (8), Ндиди (13), Папастатопулос (64), Рикарду Перейра (65), Чилуэлл (70).
Четлатиш: Мэйтленд-Найлз (36).
Мавзуга оид
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
02:17 / 08.05.2025
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди
12:27 / 04.05.2025