Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланкадаги терактларда асосий гумондор бўлган икки киши қўлга олинди
Шри-Ланкада қатор терактлар содир этишда гумонланиб қидирувда бўлган икки асосий гумондор қўлга олинди. Бу ҳақда Ada Derana портали хабар берди.
Порталнинг билдиришича, уларнинг исми Муҳаммад Содиқ Абдул Ҳақ ва Муҳаммад Соҳид Абдул Ҳақ.

21 апрель куни Шри-Ланкада қатор портлашлар юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 250га яқин киши ҳалок бўлган.
Аввалроқ Шри-Ланка оммавий ахборот вазири Руван Вижевардене мамлакатдаги террорчилик ҳаракатлари учун жавобгарлик "Жамоат ат-Тауҳид ал-Ватания" ва "Жамиату ал-Миллату Иброҳим" ташкилотлари зиммасида эканлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
10:40 / 05.05.2025