ИИВда ҳайъат йиғилиши: генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бир қатор раҳбарларни огоҳлантирди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида марказий аппарат ва республиканинг барча ҳудудларидаги ички ишлар органлари раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг биринчи чорагида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгуси вазифалар таҳлилига бағишланган ҳайъат йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳайъат йиғилишини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов очди ва олиб борди.
Йиғилишда таъкидланганидек, 2019 йилнинг уч ойи давомида республика ҳудудида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан барча жиноятлар 31,6 фоизга, жиноят-қидирув йўналишида содир этилган жиноятлар 40,8 фоизга камайишига эришилди. Шунингдек, 78 фоиз маҳаллада умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
Ҳайъат йиғилишда ўтган вақт давомида республикада муайян натижалар қўлга киритилганига қарамасдан, айрим ҳудудларда жиноятларни барвақт олдини олишда кузатилаётган камчиликлар танқид қилинди.
Жиноятларнинг баъзи турлари бўйича ўсиш кузатилган вилоятлар, шаҳар ва туман ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ҳамда бир қатор раҳбарлар камчиликларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилди.
Йиғилишда, шунингдек, келгусида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилиш орқали уларнинг ишончини оқлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Юқори натижаларга эришган ҳудудлар тажрибасидан ўрнак олиш, уларнинг иш услубларини жойларга татбиқ қилиш, инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Ҳайъат йиғилиши якунида бажарилиши лозим бўлган ишлар қизғин муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024