Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистонликларни май ойида қанча дам олиш кунлари бўлиши қизиқтирмоқда.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан дам олиш кунлари кўчирилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб беришга ҳаракат қилган.
Май ойида дам олиш кунлари бўйича ҳеч қандай ўзига хослик йўқ.
Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар одатдагидек шанба-якшанба кунлари, 6 кун ишлайдиганлар якшанба куни дам олишади.
Фақат 9 май (пайшанба) куни бутун Ўзбекистон учун ишланмайдиган байрам куни бўлади.
Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида 8 ёки 10 май бошқа кунга кўчирилмайди. Одатдагидек, иш куни бўлади.
Демак, май ойида:
5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар жами 9 кун (4-5, 9, 11-12, 18-19, 25-26 май);
6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар жами 5 кун (5, 9, 12, 19, 26 май) дам олишади.
Мавзуга оид
15:39 / 08.07.2023
Иш унумдорлигини оширишнинг 6 қоидаси
07:52 / 23.03.2023
Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон кузатилади?
18:11 / 15.03.2023
Дам олиш кунларида ҳам эски «права»ни янгисига алмаштириш имкони яратилди
07:48 / 12.07.2022