Ўзбекистон | 18:11 / 15.03.2023
6172
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунларида ҳам эски «права»ни янгисига алмаштириш имкони яратилди

Фото: KUN.UZ

18-19-20 ва 22 март кунлари ДХМ ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимлари томонидан эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунага алмаштириш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

Юқорида қайд этилган кунларда ҳайдовчилар ДХМлар ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимлари орқали эрталаб соат 9:00 дан кечги соат 18:00 гача хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Эски намунадаги “права”ни янгисига алмаштириш учун, шунингдек, уйдан туриб ЯИДХП буюртма бериш мумкин. 

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига алмаштирилиши лозим:

  • 2010 йилгача берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
  • 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
  • 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
  • 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Мавзуга оид