Volkswagen АҚШдаги "дизель можароси" сабабли 30 млрд евро йўқотди
"Дизель можароси" сабабли Volkswagen автоконцерни кўрган зарар миқдори 30 миллиард еврога етди, деб хабар берди n-TV телеканали.
Хабар қилинишича, шу йилнинг дастлабки уч ойи мобайнида концерн юридик харажатлар учун салкам 1 миллиард евро сарфлаган. VW молиявий директори Франк Виттернинг сўзларига кўра, аксарият харажатлар Шимолий Америкадаги можаролар билан боғлиқ баҳсларни ҳал қилишга сарфланган.
Телеканалнинг қайд этишича, айни пайтда Германияда Volkswagen концернига нисбатан 60 мингга яқин суд процесси олиб борилмоқда.
Volkswagen 2015 йил кузида "дизель можароси" деб номланган муаммо остида қолганди. Ўшанда АҚШда компанияни дизель автомобилларига чиқинди чиқишининг аниқ кўрсаткичларини пасайтирувчи дастурий таъминот ўрнатишда айблашганди.
Америка ҳукумати концернни 2009-2015 йилларда сотилган 482 мингта енгил машинани қайтариб олишга мажбур қилганди.
Мавзуга оид
08:20 / 13.09.2024
Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди
13:49 / 05.09.2024
Volkswagen Германиядаги заводларини ёпишга ҳозирланмоқда
14:53 / 03.09.2024
Германияда Volkswagen собиқ раҳбари устидан суд бошланди
21:44 / 02.09.2024