Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Лигасида инглизча финал бўладими? Куннинг асосий ўйинлари анонси
2 май, пайшанба куни оқшомида Европа Лигаси яримфинали доирасидаги учрашувлар ўтказилади.
Эмери инқирозда
«Арсенал» - «Валенсия». 00:00
Унаи Эмерининг «канонирлар» бошқарувидаги илк мавсуми қандай ўтишини олдиндан тахмин қилиш қийин эди. Афсуски, айни вақтга келиб унинг фаолиятига баҳолар орасида плюслардан кўра минуслар кўп.
«Арсенал»да ҳаммаси яхши кетаётганди, аммо апрель кунида момақалдироқлар чақиб, шаррос жала қуйгандек, клуб ўтган ойда кетма-кет уч ўйинда мағлуб бўлди - аввалига ўз майдонида «Кристал Пэлас»дан 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди, кейин «Вулверҳемптон» майдонида жамоа иложсиз аҳволда қолди - 1:3. Кейин эса «Лестер» ўз уйида лондонликларни шарманда қилди - 3:0. Эмери шогирдлари эса бу вақтда кучли тўртликдан мустаҳкам ўрин олиш ўрнига ЕЧЛ йўлланмасини жиддий хавф остида қолдиришди. Энди жамоа Европа Лигасида ғолиб бўлиш орқали йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қилиши керак.
Афтидан, Эмерига АПЛда кучли тўртликка киришдан кўра, иккинчи рангдаги халқаро кубок учун курашиш осонроқ. «Арсенал» ҳали бу турнирга қадам қўйишидан олдин баск мутахассиси қаторасига уч мавсумда «Севилья» билан Европа Лигаси ғолиби бўлган. «Арсенал» бу турнирга кўникиб олгач, яхши иштирок эта бошлади (ўтган мавсумда ҳам Арсен Венгер бошқарувидаги жамоа илк марта бу турнирда иштирок этиб, яримфиналгача борган ва «Атлетико» тўсиғидан ўтолмаганди - 0:0, 0:1). Бу мавсумда плей-офф ўйинларида БАТЭ ва «Ренн»га қарши биринчи сафар ўйинларида ютқазган бўлсада (мос равишда 0:1 ва 1:3), жамоа жавоб ўйинида вазиятни ўнглай олди (3:0, 3:0). Чоракфиналда эса «Наполи»га қарши илк ўйинни ўз майдонида ўтказган лондонликлар ишончли ғалабага эришишди (2:0), сафардаги ўйинда ғам ғалабага эришилди (1:0). Карло Анчелотти бошқарувидаги неаполликлар Эмери жамоаси қаршисида иложсиз кўринишда қолди. Бу эса жамоа босқичдан-босқичга кучайиб бораётганини кўрсатади.
Шундай бўлса-да, «Арсенал» Эмерининг собиқ жамоаси, яна бир испаниялик кучли мутахассис Марселино бошқарувидаги «Валенсия» билан қарама-қаршиликда яққол фаворит сифатида кўрилмаяпти. «Кўршапалаклар»га биринчи ўйинда жароҳатдаги Денис Черишев ва дисквалификациядаги собиқ «канонир» Франсуа Коклен, шунингдек, асосий таркибни алмаштириб бўлмас ўйинчиси Жоффри Кондогбиа ёрдам бера олмайди. «Арсенал» учун эса жиддий зарба - Рэмсининг йўқотилиши бўлди - ушбу уэльслик футболчи ўйиндан олдин «Наполи»га қарши ўйин унинг «Арсенал» либосидаги охирги ўйини бўлганини маълум қилди - Неаполдаги ўйинда жароҳат олган футболчи жароҳатини даволаб, ёзда эркин агент мақомида «Ювентус» сафига бориб қўшилади. Бугунги ўйинда Месут Ўзил ўзини кўрсатиши кутилмоқда, у бу орқали клубда қолиш истагини намоён қилиши мумкин.
Энг кўп гол ураётганлар тўқнашуви
«Айнтрахт» Ф - «Челси». 00:00
Франкфуртнинг «Айнтрахт» ва Лондоннинг «Челси» клублари бу турнирда «Атлетико»нинг рекордини такрорлаш учун ҳам рақобат қилишди - икки жамоа ҳам Европа Лигасида мағлубиятсиз серия қайд этаётганди. Немис «бургутлари» чоракфиналда «Бенфика»га қарши сафар ўйинида сериясини тўхтатган бўлса, кўклар Праганинг «Славия» клубига ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва испанларнинг 15 ўйиндан иборат сериясини такрорлашди. Маурицио Сарри бугунги оқшомда Диего Симеонедан ўтиб кетиши ҳам мумкин.
Франкфуртликлар жамоаси бош мураббийи Адольф Ҳюттер ўз жамоаси (бу жамоа плей-офф ўйинларида «Шахтёр», «Интер» ва «Бенфика» клубларини турнирдан чиқариб юборди) «Челси»га қарши ўйинларда фаворит бўлмаслиги ҳақида гапирди. Аммо бу жамоани аутсайдер деб ҳам бўлмайди. Австриялик мутахассис «Айнтрахт»да ўтган мавсум якунида «Бавария»га йўл олган Нико Ковач ўрнини эгаллади ва жамоани янада кучлироқ қилди. Бу жамоа энди Европа Лигаси яримфиналига етиб келган, жамоа немис клубларининг турнир тарихидаги самарадорлик бўйича энг яхши кўрсаткичини қайд этмоқда (28 гол ва бу янада яхшиланиши мумкин), шунингдек, Германия чемпионатида кучли тўртликка мустаҳкам ўрнашган ва Чемпионлар лигасига тайёрланмоқда.
Ҳюттер «Челси»га қарши биринчи ўйинда дисквалификацияга учраган Ребич ва жароҳат олган Аллер хизматларидан фойдалана олмайди. Ҳужумдаги кучли учликнинг учинчи вакили Йовичда эса унинг ёзда «Реал»да ўтиши ҳақидаги хабарлар тарқалиши ортидан пасайиш кузатилмоқда.
Ҳюттер бу ўйинда ҳимояга кўпроқ эътибор қаратиши керак, ахир «Челси» ҳам ўз рақиби каби самарадорлик кўрсатмоқда - лондонликлар турнирда шу вақтгача 30 гол уришди, турнир тўпурарлари рўйхатини эса Оливье Жиру бошқармоқда. Инглизларда ҳам муаммолар бор, Рюдигер «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда (1:1) жароҳат олиб сафдан чиқди ва ҳам худди Ҳадсон-Одои каби мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Шу билан биргаликда, лондонликлар клуби мухлислари учун яхши янгилик бор: Виллианнинг охирги ўйиндаги жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у бугун майдонга тушишга ва майдон марказида Эмерсон билан бир сафда бўлишга тайёр.
Кўрамиз, бу мавсумда инглизча финал бўлади ва Эмери ўзининг севимли кубогини яна ўзиники қиладими?
Мавзуга оид
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
02:17 / 08.05.2025
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди
12:27 / 04.05.2025