Жамият | 16:04 / 03.05.2019
8061
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг Абай кўчасида чиқинди ташлаш замонавий ерости модули қурилиши бошланди

3 май куни Тошкент шаҳар “Махсустранс” давлат унитар корхонаси томонидан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида янги замонавий ер ости модули қурилиш ишлари бошланди.

Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари кесишмасида қурилаётган енгил турдаги чиқинди ташлаш шохобчаси бугун бутун дунёда тарғиб этилаётган атроф-муҳитни ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича замонавий тажриба саналади. 

Мазкур модул Тошкент шаҳрида учинчиси бўлиб, аввалроқ бу каби чиқинди ташлаш шохобчалари Яшнобод ва Юнусобод туманларида барпо этилган. 

“Махсустранс” ДУК томонидан йил бошидан буён Тошкент шаҳрида сурункали чиқинди тўпланадиган жойларга 200 дан ортиқ 1100 ва 770 литр ҳажмдаги махсус қутилар қўйилган. Бундан ташқари шаҳар бўйлаб 120 литр ҳажмдаги пластмас қутилар ўрнатишни режа қилган.

Мавзуга оид