Шавкат Мирзиёев Россия Президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг "Шереметьево" аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади.
Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайишларини тилаб қолган.
“Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москва-Мурманск рейси бўйича учган Sukhoi Superjet 100 самолёти 5 май куни кечки вақт парвоз бошлангандан 28 дақиқа ўтиб Шереметьево аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Маълумотларга кўра, самолётнинг двигателларидан бири чақмоқ уриши оқибатида ёна бошлаган. Шундан сўнг самолётни ортга қайтаришга қарор қилинган.
Самолёт мураккаб об-ҳаво шароити сабабли 2-уринишдангина қўна олган. Самолёт қўниш вақтида аланга ичида қолган. Бунинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
20:43
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024