Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда нефть танкерларидаги портлашлар қўпорувчилик деб тан олинди
БАА ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, давлатнинг иқтисодий ҳудудидаги бир нечта нефть танкеридаги портлаш оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ, “ёнилғи ёки бирор-бир зарарли субстанциялар сизиб чиқиши қайд қилинмаган”.
“Турли давлатларга тегишли 4 та савдо кемаси БАА сув ҳудудида, Фужайра амирлиги яқинида вандаллик ҳаракатларига учради”, дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, воқеа содир этилган Фужайра амирлиги порти одатдаги тартибда фаолият кўрсатмоқда.
БААнинг ВАМ ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳукумат воқеа юзасидан барча зарурий чораларни кўрган ва айни вақтда маҳаллий ва хорижий тузилмалар билан ҳамкорликда воқеа терговини олиб бормоқда.
БАА ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамиятни “кемалар экипажлари аъзолари ҳаётини хавф остига қўювчи бундай қўпорувчилик ҳаракатлари орқали денгиз қатнови хавфсизлигига путур етказишга уринишларнинг олдини олиш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олишга” чақирган.
Ливаннинг Al Mayadin телеканали 12 май куни эрталаб Фужайра портида бир нечта портлаш содир бўлгани, 7 тадан 10 тагача кема аланга ичида қолганини маълум қилган. Кейинроқ БАА бу маълумотни рад этган.
Шу куниёқ Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпуси бригада генерали Вашингтон Теҳронга қарши куч ишлатгудек бўлса, АҚШнинг “бошига зарба бериш” билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025