Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда мигрантлар амал қилиши керак бўлган 10 та қоида ишлаб чиқилди
Австриянинг Қуйи Австрия федерал ери маъмурияти қочқинларни қонунларга амал қилиш ва Австрияга ёрдам бергани учун миннатдорлик билдиришга чорловчи ўзини тутиш қоидаларини ишлаб чиқди.
“Миграция учун 10 та қоида” деб номланган ушбу кодексни интеграция масалалари бўйича жамоат вазири Готтфрид Вальдхойзль тақдим қилган.
Ўзини тутиш кодекси қочқинларга Австия қонунларига риоя қилиш, немис тилини ўрганиш, келишмовчиликларни зўравонлик қўлламай ҳал қилиш, фарзандларни Австрия қадриятларига мувофиқ тарбиялаш, диний эркинликни ҳурмат қилиш, Австрияга ёрдам учун миннатдорлик билдириш талабларини ўз ичига олган.
Австрияда бошпана сўровчиларга бу кодексни имзолаш таклиф этилади. Бироқ бу қоидаларни бузганларга нисбатан жазо қўллаш кўзда тутилмаган.
Мавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
11:05 / 07.05.2025