Жаҳон | 20:35 / 15.05.2019
16540
1 дақиқада ўқилади

Эркак 116 та михни қандай ютиб юборганини эслай олмади

Фото: News lions

Ҳиндистонда бир эркак 116 та катта михни ютиб юбориб, бу ҳақда эслай олмади, деб хабар берди Daily Mail нашри.

43 ёшли Бхолу Шанкара исмли эркак ошқозонидаги ўткир оғриқлар сабабли шифохонага тушган. Рентгендан кейин унинг ошқозонида кўп миқдорда мих борлиги аниқланган.

Жарроҳлар операция ўтказиб, эркакнинг ошқозонидан 5 сантиметрлик 116 та михни чиқариб олишган. Шунингдек, сим бўлаклари ҳам аниқланган.

Эркак михлар қандай қилиб ошқозонига тушганини тушунтириб бера олмаган. Эркакнинг акаси у руҳий касалликдан азият чекишини тан олган.

Фото: News lions
Фото: News lions
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид