Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда дунёдаги энг кекса жуфтликнинг эркак аъзоси вафот этди
Такамацу шаҳрида (Япония) дунёдаги энг кекса жуфтликнинг эркак аъзоси, япониялик Масао Мацумомто вафот этди. Эр-хотиннинг умумий ёши 210 ёшдан кўпроқни ташкил қилган.
108 ёшли эркакнинг ўлимига юрак етишмовчилиги сабаб бўлган. Масаонинг ўлимига қадар у рафиқаси Мияко билан 81 йил 201 кун бирга яшаган.
Қарияларнинг иккиси ҳам Оита префектурасида туғилган. Улар умрлари давомида 5 қиз фарзандли, 13 набирали ва 25 абирали бўлишган.
Жуфтлик Гиннесс рекордлар китобидан дунёдаги энг кекса жуфтлик номини 2018 йил олган. Жорий йилда эса улар норвегиялик жуфтлик Карл ва Гурдрен Дольвеннинг натижасини 57 кунга яхшилаб, мутлақ рекордчиларга айланишганди.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025