Ўзбекистон | 20:24 / 20.05.2019
48694
2 дақиқада ўқилади

Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий уч ярим йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 16 май куни Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси Муиджон Тоҳирийга нисбатан ҳукм чиқарди, дея хабар қилди «Газета.uz» ўз ахборот манбасига таяниб.

Хабар қилинишича, Муиджон Тоҳирий Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207 (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 209- (мансаб сохтакорлиги) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

“Суд божхона маҳкамасининг собиқ раҳбарига жазони манзил-колонияда ўташни кўзда тутувчи 3 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда 3 йил муддатга раҳбарлик ва моддий жавобгарлик бўлган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда ЭКИҲнинг 400 баравари (81,1 млн сўм) миқдорида жарима жазоларини тайинлади”, дейилади хабарда.

Муиджон Тоҳирийнинг қўлга олингани 2018 йил декабрида маълум бўлган эди. У ДБҚ раҳбари лавозимида 2016 йил декабридан 2018 йил февралига қадар фаолият кўрсатган.

2006−2008 ва 2011−2016 йилларда Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги — ДХХ) раиси ўринбосари, 2013 йилдан Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган.

Мавзуга оид