Жаҳон | 10:17 / 21.05.2019
5569
1 дақиқада ўқилади

ХАМАС Исроил билан ярашув сулҳи тузилганини рад этди – ОАВ

Фото: AFP

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Исроил билан ярашув сулҳи тузгани ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда ХАМАСнинг Ғазо секторидаги расмий вакили Фавзи Барҳумга иқтибос келтирган ҳолда Хinhua ахборот агентлиги хабар берди.  

Барҳум аввалроқ Исроил ОАВ тарқатган, ХАМАС ва Исроил ўртасида ярим йиллик ярашув сулҳи тузилгани ҳақидаги янгиликни ёлғон деб атаган.

Унинг таъкидлашича, Исроил билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги ҳар қандай келишув “Тел-Авивнинг аввал эришилган барча келишувларни бажаришга содиқлигига асосланган бўлиши лозим”.

Ярашув сулҳи тузилмагани ҳақидаги маълумотни ХАМАСнинг Ғазодаги раҳбариятининг яна бир вакили Басим Наим ҳам тасдиқлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид