Ўзбекистон | 22:23 / 23.05.2019
68163
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳар ҳокими вазир ўринбосари бўлди

2017 йилдан буён Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Фурқат Раҳимов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу маълумотни Kun.uz'нинг Самарқанд шаҳар ҳокимлигидаги манбаси тасдиқлади.

Раҳимов 2017 йил август ойидан Самақанд шаҳар ҳокими бўлиб ишлаб келаётганди. У шаҳар ҳокимлигига келишдан аввал Самарқанд вилояти Булунғур туманида ҳоким бўлиб ишлаган.

Мавзуга оид