Жаҳон | 20:42 / 24.05.2019
10732
1 дақиқада ўқилади

Хитойда жарроҳлар 14 та бармоқли қизнинг қўлларини тўғрилашди

Хитойда 14 та қўл бармоғи билан туғилган 3 ёшли қиз операция қилинди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. 

Қизчанинг ҳар бир қўлида 2 тадан ортиқча бармоқ бўлган. Бундан ташқари, панжалар бир-биридан фарқ қилган: чап қўлдаги иккита бармоқ чатишиб кетган бўлган, ўнг қўлдаги ортиқча бармоқлар эса бошмалдоқдан ўсиб чиққан. Таъкидланишича, қизчанинг оиласида бундай нуқсон 5 авлод давомида кузатилган. 

 

Қизчани операция қилган жарроҳнинг айтишича, бундай муаммоли одамлар уларга кўп келмайди.

“Операция қайси бармоқларни сақлаб қолиш, қайсиларини эса олиб ташлаш тушунарсиз бўлгани сабабли қийинчилик туғдирди”, деб айтган жарроҳ.

Шифокорлар ва қизнинг яқинлари қилинган ишдан мамнун қолганлар. Мутахассисларнинг айтишича, операция қизчанинг қўлини рисоладагидек кўринишга келтирган ва моторикасига таъсир қилмаган. 

 

Мавзуга оид