Ўзбекистон | 11:00 / 27.05.2019
20926
1 дақиқада ўқилади

Дональд Туск Ўзбекистонга келади

Фото: EPA-EFE/OLIVIER HOSLET

Европа кенгаши раиси Дональд Туск шу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкентга ташриф 31 май куни, Марказий Осиё мамлакатларига сафар доирасида бўлиб ўтади. Туск Тожикистон ва Қозоғистонга ҳам боради.

«Дональд Туск сафари ЕИнинг минтақа ва алоҳида мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг яна бир ифодасидир», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Ташриф чоғида Туск Тожикистонда президент Имомали Раҳмон, Қозоғистонда президент Қосим-Жомарт Тоқаев ва биринчи президент Нурсултон Назарбоев, шунингдек, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Минтақавий ва икки томонлама ҳамкорлик масаласидан ташқари, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чегара назорати, шунингдек минтақавий хавфсизлик бўйича ҳам фикр алмашилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид