Ирригация институтининг Қарши филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.
Филиалда ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Шунингдек, қарор билан Филиал ҳузурида академик лицей ташкил этилди.
Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи – Филиалга, Қовчин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи биноси академик лицейга берилди.
Мазкур касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал ва академик лицей биноларида ўқишни давом эттирадилар.
Филиал ва академик лицей онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминланади, шунингдек, уларни юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чоралари кўрилади.
Мавзуга оид

13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди

18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

16:41 / 14.03.2025