Жамият | 14:35 / 29.05.2019
5974
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд ҳарбий прокуратураси 30 нафар ногирон боланинг даволанишига ёрдам берди

28 май куни Самарқанд шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникада хайрия тадбири ўтказилди. Вилоят ҳарбий прокуратураси томонидан «1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилоятида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар ва қуролли кучлар хизматчиларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон фарзандларига ёрдам берилди.

Тадбир доирасида вилоятда хизмат қилаётган ҳарбийларнинг 30 нафар ногиронлиги бор болалари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳарбийлар оиласининг 24 нафар болаларига тиббий муассасаларда стационар ва амбулатор тартибда бепул даволанишига йўлланма берилди. 2 нафар боланинг бепул операция қилиниши режалаштирилди.

Шунингдек болаларга дори-дармон, протез-ортопедия ва бошқа тиббий анжомлар тарқатилди. Уч нафар болага ногиронлик аравачаси топширилди. Ҳарбий прокуратура бундай тадбирларни яна ўтказишини маълум қилди.

Мавзуга оид