Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ ЙТҲ ҳақидаги видеони йўллашнинг уч хил усулини маълум қилди
Йўл-транспорт ҳодисасининг видеога қайд этилгани терговга сезиларли ёрдам бериши мумкин, аммо видеокузатув камералардан ҳар доим ҳам фойда бўлмайди – баъзида ракурс панд берса, бошқа ҳолларда камеранинг ўзи бўлмайди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Қайд этилишича, бугунги кунда кўплаб автомобилларда видеорегистраторлар бор, улар турли ҳодисаларнинг «гувоҳлари» бўлиб туришади. ИИБга файлни олиб бориш ёки ЙҲХБ ЙПХ отрядини кутиб туриш учун ҳамма ҳайдовчида ҳам вақт бўлмаслиги мумкин.
«Биз видеофактни қулайроқ йўл билан жўнатиш имкониятини таклиф қиламиз. Файлни бизга онлайн тарзда «Терговга ёрдам» мажбурий белгиси билан йўллашнинг уч хил усули мавжуд:
1. Facebook-саҳифамизга шахсий хабар қолдириш www.facebook.com/iibb.uz/
2. Facebook-гуруҳимизга йўллаш www.facebook.com/groups/iibb.toshkent/
3. t.me/iibb_bot ИИББ телеграмм-ботига (20 МБ дан ортиқ вазндаги файлларни чеклови мавжуд).
ЙТҲнинг санаси, вақти ва жойини кўрсатиб ўтинг (айниқса регистраторнинг кадрида нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса). Фаол фуқаролик позициянгиз сабабли сиз ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганишда катта ёрдам берган бўласиз», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024