Уругвай Huawei ва ZTE билан ҳамкорликни давом эттириш масаласини кўриб чиқмоқчи
Уругвай ҳукумати АҚШнинг чекловларидан сўнг телекоммуникациялар миллий бошқармаси (Antel) Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниялари билан ҳамкорлик қилиш-қилмаслигини кўриб чиқади, деб маълум қилди Antel раҳбари Андрес Толоса.
АҚШ савдо вазирлиги май ўрталарида Huawei компаниясини қора рўйхатга киритди. Компания тегишли лицензиясиз Америка компаниялари билан ҳамкорлик қила олмайди. АҚШ шунингдек, 5G тармоғини яратишда Huawei қурилмаларидан фойдаланишга АҚШда ҳам, бошқа давлатларда ҳам тўсқинлик қилишини билдирди.
Уругвай 5G технологиясини Nokia компанияси билан амалга оширмоқда, аммо Antel бир неча йилдан буён Huawei ва ZTE билан ишлаб келади.
"Бунинг таъсирини баҳолаш лозим. Хитой компаниялари билан боғлиқ вазият глобал иқтисодиётга кучли таъсир кўрсатиши мумкин, Уругвай эса барча мамлакатларнинг савдо ҳамкори ҳисобланади", - деди Antel раҳбари.
Мавзуга оид
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
14:32 / 14.09.2024
Уругвайнинг янги элчиси ТИВда аккредитациядан ўтди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
12:37 / 07.07.2024