Спорт | 12:05 / 01.06.2019
10086
2 дақиқада ўқилади

Африкада катта можаро – Чемпионлар Лигаси финали охиригача етказилмай қолди

Фото: EPA-EFE/MOHAMED MESSARA

1 июнь куни Африка Чемпионлар Лигаси финалининг жавоб баҳси ўтказилди.

Туниснинг «Эсперанс» клуби ўз майдонида марокашнинг «Видад» клуби билан беллашди. Дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Мезбонлар 41-дақиқада Билайлий голи эвазига ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. 58-дақиқада «Видад» ҳисобни тенглаштирди. Аммо гамбиялик бош ҳакам Бакари Гассама голни инобатга олмади, ҳатто такрорий лавҳани ҳам томоша қилишни истамади. Шундан сўнг, ҳакамнинг бу қароридан норози бўлган «Видад» футболчилари кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.

Натижада, ўйин деярли 1,5 соат давомида тўхтаб турди. «Видад» футболчилари майдонга қайтишни истамагач, бош ҳакам Гассама «Эсперанс» ғалаба қозонганини эълон қилди.

Кейинчалик ҳакам техник муаммолар туфайли VAR тизимидан фойдалана олмагани эълон қилинди.

Африка Чемпионлар Лигаси 1964 йилдан буён ўтказилади. Унда Мисрнинг «Ал-Аҳлий» клуби энг кўп – 8 марта ғалаба қозонган. 

Туниснинг «Эсперанс» клуби қаторасига 2-марта, ўз тарихида эса 3-марта АЧЛ ғолиби бўлди.

Африка Чемпионлар Лигаси
Финал, жавоб ўйини
1 июнь
Эсперанс (Тунис) – Видад (Марокаш) 1:0
Гол: Билайлий (41)
Дастлабки ўйин: 1:1

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш