Ҳукумат қарори: Газ ва электр энергияси учун нархлар ошмайдиган бўлди
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги янги қарори имзоланиб, унга кўра Ўзбекистонда табиий ва суюлтирилган газ, шунингдек электр энергияси нархлари ошмайдиган бўлди.
Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, қарор ёқилғи-энергетика ресурсларини сотиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича бозор механизмларига ўтишнинг истеъмолчиларга таъсирини енгиллаштириш мақсадида қабул қилинган.
«Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги мазкур қарор билан 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархларнинг оширилиши бекор қилинди.
Мазкур қарор билан соҳага оид бошқа янгиликлар ҳам амалиётга жорий этилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархлар оширилиши белгилаб қўйилган эди.
30 май куни Молия вазирлиги 2019 йилнинг 1 июнида газ ва электр энергияси учун нархлар оширилмаслигини маълум қилди.
«Табиий газ ва электр энергиясига белгиланган нархлар оширилади, лекин 1 июндан эмас. Биз нарх оширилишини вақтинча тўхтатиб қўйдик», — дейишган Молия вазирлигидагилар.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:29 / 29.10.2024
Жиззахда 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
21:36 / 24.10.2024
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди ва Миграция агентлиги ташкил этилди
18:22 / 24.10.2024