Жаҳон | 20:22 / 03.06.2019
3610
1 дақиқада ўқилади

Швеция суди Жулиан Ассанжни сиртдан ҳибсга олишни рад этди

Фото: РИА Новости

Уппсала округ суди прокуратуранинг Швецияда жинсий зўравонликда айбланаётган WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжни ҳибсга олиш сўровини рад этди.  

"Прокуратуранинг ҳибсга олиш сўрови учун асослардан бири суриштирувни давом эттириш зарурати эди, аммо ҳибсга олиш учун аввалги ордер Ассанж Эквадор элчихонасида эканлигида берилган, ҳозирда эса у Буюк Британияда ҳибсда", - деди судья.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Ассанжни сиртдан ҳибсга олиш "нопропорционал чора ҳисобланади".

Суд мажлиси ёпиқ тарзда бўлиб ўтди. Прокурор Ева-Мари Перссон унинг Буюк Британиядан экстрадиция қилинишини сўраш учун Ассанжни ҳибсга олишни талаб қилди.

WikiLeaks асосчиси АҚШ сўрови билан Британияда 11 апрелда ҳибсга олинганди. Британия суди 2 май куни АҚШга Ассанжни экстрадиция қилиш учун юридик асосланган сўровни бериш учун 65 кунлик муҳлат берган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид