Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси йиғилишидаги чиқишида суд тизимини танқид қилиб, журналистлар ҳимояси йўқлиги ҳақида гапирди.
«Бугун мен суд тизими керагидек ишлагани учун озодликда эмасман. Мен бугун кўп йиллик ҳибсдан кейин журналистик фаолиятда ўзимни айбдор деб тан олганим учун озодликдаман», — дейди Ассанж.
Унинг таъкидлашича, журналистика — жиноят эмас, балки озод ва ахборотлашган жамиятнинг асоси. «Мен қонунга ишонадиган даражада содда эдим. Гап иш ҳақида кетганида, қонун — қоғоз парчаси холос ва уни сиёсий мақсадлардан келиб чиқиб, турлича талқин қилиш мумкин», — дейди WikiLeaks асосчиси.
Унинг фикрича, ҳозирда сўз эркинлиги «қоронғи йўлда нима қилишини билмаяпти». «Асосий чақириқ аниқ. Журналистларни ўз ишини қилгани учун таъқиб этмаслик зарур. Барчамиз озодлик ёғдуси ўчиб қолмаслиги, ҳақиқатни излаш давом этиши ва кўпчиликнинг овози озчилик манфаати йўлида ўчирилмаслиги учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак».
Ассанж 175 йилга қамалиши мумкин эди
Жулиан Ассанж 24 июн куни 5 йил ўтирган Лондоннинг «Белмарш» қаттиқ тартибли қамоқхонасини тарк этганди. Журналист АҚШ Адлия вазирлиги билан келишувга эришгач, қўйиб юборилган.
Қўшма Штатларда Ассанжга «АҚШ тарихида махфий маълумотларни ошкор қилиш бўйича энг йирик иш билан боғлиқ жиноятлар» юзасидан 17 та айблов қўйилган. Гап 2010 йилдан бери АҚШнинг ҳарбий ва дипломатик фаолиятига оид 700 мингга яқин махфий ҳужжатлар ошкор этилгани ҳақида бормоқда. Ҳужжатларда АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлари, жумладан, тинч аҳоли ўлдирилиши ва америкалик ҳарбийларнинг маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабати ҳақида маълумотлар бор. Журналист 175 йилга қамалиши мумкин эди.
Мавзуга оид
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
20:58 / 02.05.2025
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринда қолди
10:05 / 02.05.2025
RSF янги рейтинги: ОАВ эркинлиги тарихий паст даражага етди
00:06 / 26.09.2024