Ўзбекистон | 19:09 / 04.06.2019
150088
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилояти 4та шаҳридан «ажралди»
Тошкент вилоятининг 4та ҳудудий бирлиги вилоятдан ажратиб олинди. Бу ҳақда айни пайтда давом этаётган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, давлат раҳбари бугун имзолаган фармонга мувофиқ, вилоятдаги 4та йирик шаҳар - Ангрен, Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарлари тўғридан-тўғри республика бўйсунувига ўтказилди.
3 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши вақтида Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкинлиги айтилганди.