Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп қиролича Елизавета II’га бир йил аввал берган совғасини эслай олмади
АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия қироличаси Елизавета II’га ўтган йил совға қилган от ҳайкалчасини танимади. Бу ҳақда ITV портали хабар қилди.
Трампнинг Букингем саройига жорий ташрифи вақтида қиролича АҚШ президентидан аввалги ташрифи вақтида совғага олган от ҳайкалчаси ёнида тўхтаб, Трампга уни кўрсатиб “Танияпсизми?” деб сўраган. Бироқ Трамп ушбу ҳайкалча унинг ўтган йилги совғаси эканлигини англамай, рад жавобини берган.
Шунда қироллик коллекцияси директори Тим Нокс Трамп ушбу ҳайкалчани 2018 йил июлда Виндзор қасридаги чой ичиш вақтида совға қилганини эслатган, бироқ вазиятни текислаб юбориш мақсадида “отлар бир-бирига жуда ўхшашлигини”, АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп совғани танигани ва бу “ёқимли ҳолат” эканини айтган.
Мавзуга оид
18:34 / 11.02.2025
“Депортация ноинсоний руҳда кечяпти, америкаликлар ҳам шокда” – Ню Йоркдаги юрист билан суҳбат
15:23 / 04.02.2025
Трампнинг янги божларидан ҳамма, хусусан АҚШнинг ўзи ҳам ютқазади — экспертлар
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
10:59 / 07.11.2024