Жаҳон | 18:20 / 08.06.2019
6571
2 дақиқада ўқилади

Молдова президенти мамлакатдаги вазиятни «портлашга яқин» деб баҳолади

Фото: Алексей Никольский / РИА Новости

Молдова президенти Игорь Додон журналистлар олдида чиқиш қилар экан, мамлакатдаги вазиятни мураккаб, чалкаш ва портлашга яқин деб атади. 

«Бугун-эрта намойишларга чиқманглар, парламент ва ҳукумат, президент биноларини тўсиб қўйманглар, чунки сизларни кўчага чиқариш ва орангизга бир неча юз иғвогарларни қўшишмоқчи. Уйда оилангиз билан қолинг. Ўзингизни ўлжага айлантирманг», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Point нашри.

Додоннинг баёноти Молдова конституцион судининг парламентни тарқатиб юбориш ҳақидаги қарори билан боғлиқ. Президент бу борада фармон имзоламаганини ва фракциялар вакиллари билан маслаҳатлашмоқчи эканлигини билдирди. 

Молдова демократик партияси эса мамлакат президенти Игорь Додоннинг истеъфосини талаб қилмоқда

«Додон парламентни тарқатиб, мамлакатга ўз сиёсатчиларини танлаш имконини бериши керак. Кузда муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қиламиз. Парламент ва президентлик сайловларини. Гап хоинлик ҳақида кетяпти. Президент - хоин!»,- деди партия раисининг ўринбосари Андриан Канду.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид