Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигериядаги йўл-транспорт ҳодисасида 18 киши ҳалок бўлди
Нигерия жануби-ғарбида юк машинаси ва йўловчи автобусининг тўқнашувида 18 киши халок бўлди, деб хабар беради Pulse Nigeria нашри.
Маълум қилинишича, воқеа Ондо штатида 8 июнда юз берган.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариб, қарама-қарши йўналишдан келаётган автобус билан тўқнашиб кетган. Шундан кейин иккала транспорт воситасига ўт кетиб, автобусдаги барча йўловчилар ҳалок бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган.
Мавзуга оид
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
13:23 / 27.01.2025
Нигерия бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда
01:47 / 19.01.2025