Фан-техника | 14:50 / 12.06.2019
97970
1 дақиқада ўқилади

Корея машина бозоридаги нархлар қандай?

Яқинда Kun.uz журналисти Корея хизмат сафарида бўлиб қайтди. Сафар чоғида Жинжу шаҳридаги автомашина бозоридан ҳам репортаж тайёрланди. Ўша ердаги ўзбекларнинг айтишича, Жинжу шаҳар машина бозорларидаги нарх Кореянинг бошқа шаҳарларидан бир мунча қиммат.

«Агар вақтинчалик яшаш даврида фойдаланишга машина олмоқчи бўлсангиз, интернетга юзланишингиз ёки бўлмаса, тўғридан-тўғри сотувчидан сотиб олганингиз маъқул.

Мисол учун, интернет орқали минишга яроқли Spark ёки Matiz русумли машиналарнинг эски турдагиларини 1000-1500 АҚШ долларига, ҳаттоки ундан арзонроқ нархга ҳам топишингиз мумкин», - дейди Кореяда меҳнат қилаётган муҳожирлардан бири Ҳайитбек ака.

Қуйидаги видеороликда бир неча турдаги машиналар ҳақида маълумотлар йиғилиб, машина қачон ишлаб чиқарилгани, ҳозиргача қанча масофани босиб ўтгани ва доллардаги тахминий қиймати қанчалиги бўйича саволларга жавоблар берилган.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

Зафарбек Солижонов, журналист

Мавзуга оид