Жамият | 20:10 / 20.06.2019
43619
2 дақиқада ўқилади

«Пайнетчилар» муаммосига ечим таклиф этилди 

Календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми юз миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши мумкин. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълумот берди. 

«Энди календар йили давомида хизматларни реализация қилишдан олдин 100 миллион сўмдан ошган ва бир миллиарддан кўп бўлмаган телекоммуникация операторлари ва провайдерларга ўз ташувчилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўз хизмат ҳақининг 25 фоизи миқдорида ягона солиқ тўловини амалга оширишлари керак бўлади», — дейди Мирзаев. 

Қўмита раҳбарияти баёнотига кўра, айрим тадбиркорлар телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатишда реализация қилишдан олинган тушумининг 2,5 фоизида даромад топади. Шунга қарамай, умумбелгиланган солиқ ставкаси бўйича тадбиркор умумий тушумнинг 4 фоизида тўлов қилиши белгиланганди.

«Тадбиркор умумий тушумнинг 2,5 фоизида даромад қилиб, 4 фоиз солиқ тўласа, у фойда кўрмайди. Шунинг учун, таклиф этилаётган тартибга мувофиқ, у кўрсатаётган хизматлардан реализация қилинган барча тушумдан эмас, 2,5 фоиз даромадининг 25 фоизини солиқ сифатида тўлайди», — дея қўшимча қилди у.

Таъкидланишича, ушбу масалада  телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи  якка тартибдаги тадбиркорлар, хусусан «пайнетчилар»  қўмита ва Молия вазирлигига кўп бора мурожаат қилишганди.

Ўзбекистон Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳасида ушбу масалага конструктив ечим таклиф этилган. Айни пайтда фармон лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Мавзуга оид