Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский блогерни инвестициялар бўйича масъул амалдор этиб тайинлади
Украина президенти Владимир Зеленский блогер ва бизнесмен Давид Арахамияни миллий инвестиция кенгаши котиби этиб тайинлади.
Арахамия мазкур тайинлов ҳақида изоҳ берар экан, фаолияти бошланишида кўп нарсага ваъда беришни истамаслигини айтди ва Украина «мамлакатга инвестициялар ҳажмини камида уч бараварга оширишига» ваъда берди.
Арахамия Template Monster халқаро IT-компанияси ҳаммуассиси, Донбассдаги украин ҳарбийларига ҳомийлик қиладиган «Народний проект» кўнгилли ташкилотининг асосчиси ҳисобланади.
2014 йилда собиқ президент Пётр Порошенко Арахамияни 3-даражали «Хизматлари учун» ордени билан мукофотлаган. У Давид Браун тахаллуси остида бизнес ва савдо ҳақида блог юритади.
Мавзуга оид
14:52 / 21.05.2025
Зеленский: Россия урушни давом эттириш учун вақтни чўзмоқчи
08:24 / 20.05.2025
Зеленский қуролли кучларни Украина ҳудудларидан олиб чиқиш имкониятини рад этди
22:39 / 18.05.2025
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
22:32 / 18.05.2025