Фан-техника | 22:05 / 26.06.2019
5719
1 дақиқада ўқилади
Apple ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқаришга эътибор қаратмоқда
Apple корпорацияси ҳайдовчисиз бошқарув технологияли автомобиллар учун тизимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Drive.ai стартапини сотиб олди. Бу ҳақда Axios агентлиги хабар берди.
Apple ушбу хабарни тасдиқлади, аммо келишув миқдорини маълум қилмади. Нашр журналистларининг тахминича, компания стартап учун 77 миллион доллардан камроқ пул тўлаган.
Drive.ai Стэнфорд университетининг машина бошқаруви бўйича мутахассислари томонидан ташкил этилган. Apple шунингдек, Drive.ai ҳайдовчисиз автомобилларини ва компаниянинг бошқа активларини ҳам сотиб олган.
Axios мазкур келишув Apple ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирганини тасдиқлайди деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
16:54
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
22:30 / 02.11.2024