Макрон Трампни Эронга қарши санкциялардан қисман воз кечишга кўндирмоқчи
Франция президенти Эммануэль Макрон Осакадаги G20 саммитида АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўладиган учрашувида уни Эронга қарши айрим санкциявий чоралардан воз кечишга кўндирмоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
"Мен Трампни унинг манфаатлари учун музокаралар жараёнини қайтадан бошлаш ва айрим санкциялардан воз кечишга кўндирмоқчиман", - деди у журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги Эрон ядровий дастурини муҳокама қилиш учун бир неча ой талаб қилиниши мумкин.
Сешанба куни Макрон Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар ўзаро мулоқот чоғида минтақадаги хавфли вазиятни юмшатиш масаласини муҳокама қилган.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024