Қирғизистон парламенти собиқ президент Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди
Қирғизистон парламенти собиқ президент Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди, бу борадаги тегишли қарор қонунчилик йиғилиши мажлисида қабул қилинди.
Атамбоевни собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш учун 110 депутатдан 103 нафари овоз берди. Ушбу мақомни йўқотган Атамбоев дахлсизлик ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлди.
Аввалроқ Қирғизистон бош прокуратураси парламент депутатларининг собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг дахлсизлик ҳуқуқини бекор қилиш таклифини маъқуллаганди.
Республика бош прокурори Ўткурбек Жамшитовнинг маълум қилишича, Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, даромадларни яшириш, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилишида айбдор бўлиши мумкин деб ҳисобланмоқда.
Агарда Атамбоевга қўйилаётган айбловлар тасдиқланса, унга бир умрлик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Мавзуга оид
18:44 / 04.01.2024
Лукашенко президентликдан кетса, ўзини ва оиласини суд қилишни тақиқлади
12:14 / 04.08.2023
Судьялар фаолиятига аралашиш, уларнинг дахлсизлигига таъсир ўтказишга уриниш ҳолатлари кузатилгани маълум қилинди
21:30 / 26.08.2022
Атамбоевга даволаниш учун Москвага боришига рухсат берилмади
20:09 / 28.06.2022