Ўзбекистон | 21:40 / 05.07.2019
24359
1 дақиқада ўқилади

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси ўзгарди. «Artel» вакили уюшмага янги раҳбар бўлди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигидаги йиғилишда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Алишер Абдуҳошимович Абдуллаев лавозимдан озод этилди.

Kun.uz манбаси хабар беришича, «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига Мирзиёд Раҳматович Юнусов янги раис этиб тайинланган.

Алишер Абдуллаев 2019 йилнинг мартида лавозимга расман тайинланганди

Мирзиёд Юнусов шу вақтга қадар «Artel injenering and management» МЧЖда масъул лавозимда ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Уюшманинг асосий вазифаси хом ашёни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ягона комплекс сифатида, шу жумладан саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш асосида саноатни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

2019 йил бошида Ўзбекистон президенти «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг асосий вазифаларини белгилаб берганди.

Мавзуга оид