Жамият | 18:12 / 08.07.2019
7735
3 дақиқада ўқилади

Металлургларнинг етакчи университети филиали - «МИСиС»га абитуриентлардан ҳужжатлар қабули бошланди

2019 йил 1 июль кунидан Россия Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС» Олмалиқ филиалида 2019/2020 ўқув йили учун ҳисоб бўйича иккинчи Қабул комиссияси иш бошлади. Ҳужжатларни қабул қилиш филиалнинг ўз манзилида амалга оширилмоқда: Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 55. Ҳужжатлар жорий йилнинг 31 июлигача қабул қилинади.

«МИСиС» Миллий технологик тадқиқотлар университети Олмалиқ филиалига 2019/2020 ўқув йили учун квота 250 нафар талаба, 40 фоиз талаба Ўзбекистон Республикасининг давлат буюртмаси (бюджети) ҳисобидан таҳсил олади.

Ҳужжатларни қабул қилиш қуйидаги таълим йўналишлари бўйича амалга оширилмоқда: «Металлургия (Металлар технологияси)» - 100 нафар талаба, «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш» - 50 нафар талаба, «Тоғ-кон иши» мутахассислиги бўйича - 100 киши.

Абитуриентлар учун бир нечта олий ўқув юртларига ҳужжатлар топширишда шарт-шароит яратиш мақсадида, Филиалда абитуриентдан ҳужжатлар нусхалари нотариал тасдиқланган рус тилидаги таржимаси билан қабул қилиняпти.

Кириш имтиҳонлари: 03.08.2019 - математика бўйича, 05.08.2019 - физика бўйича, 07.08.2019 - рус тили бўйича. Етарли балл тўплаган талабалар «МИСиС»га қабул қилинади ва ОТМнинг Олмалиқ филиалида таълим олади. «МИСиС» дипломлари халқаро миқёсда тан олинган.

«МИСиС» Миллий технологик тадқиқотлар университети Олмалиқ филиали Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан 2018 йил октябрь ойида ташкил этилган.

Бугунги кунга келиб, филиалда турли соҳалар бўйича 150 нафар талаба таҳсил олмоқда. Таъкидлаш жоизки, «МИСиС» Олмалиқ филиали таниқли тадбиркорлар Алишер Усмонов ва Қобул Шодиевнинг ҳомийлигида ташкил этилган, бутун МДҲ ҳудудидаги энг инновацион ва технологик жиҳатдан ривожланган ўқув-лаборатория базаси билан жиҳозланган. Бундан ташқари, Россия ва бошқа хорижий давлатлардан бўлган профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий салоҳияти республикадаги энг юқори кўрсаткич бўлиб қолмоқда - 77%.

Ушбу масала бўйича батафсил маълумотни http://www.misis.uz/ru/applicants манзилида топиш мумкин.

Мавзуга оид