Покистонда поездлар тўқнашуви 21 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Покистон шимолидаги Панжоб вилоятида йўловчи ва товар поездлари тўқнашиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 89 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар берди.
Лаҳордан Кветтага йўловчиларни олиб кетаётган поезд Раҳимёр-Хор шаҳрида турган товар поездига катта тезликда келиб урилган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи поезди ўз йўлида ҳаракатланмаган. Тўқнашув оқибатида поезднинг 3 та вагони релслардан чиқиб кетган. Гувоҳларнинг хабар беришича, тўқнашув эрта тонгда, аксарият йўловчилар ҳали уйқуда бўлган вақтда юз берган.
Полициянинг маълум қилишича, воқеа жойида қидирув-қутқарув операцияси якунланган. Барча жароҳатланганлар маҳаллий шифохонага етказилганлар. Воқеанинг тергови олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

07:57 / 02.04.2025
Россияга Покистондан мигрантлар олиб кириш учун тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

11:18 / 01.04.2025
Покистон Ўзбекистонда янги завод қуришни режалаштирмоқда

16:16 / 31.03.2025
Покистонда Ўзбекистон саноат маҳсулотларини сақлаш омбори ташкил этилади

08:52 / 24.03.2025